АсосийJamiyat

“darakchi.uz”да чиққан Нишондаги “омборхона”да дарс ўтилиши ҳақидаги танқиддан сўнг вазият яхшиланди

'“darakchi.uz”да чиққан Нишондаги “омборхона”да дарс ўтилиши ҳақидаги танқиддан сўнг вазият яхшиланди'ning rasmi

12 ноябрь куни “darakchi.uz”да “Нишонда бир мактаб иккига бўлинган. Айрим синфларга “омборхона” да дарс ўтилади” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. 

Мазкур масала ўша куннинг ўзида вилоят халқ таълими бошқармаси ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилиб, кўрилган чора-тадбирлар маълум қилинди.

Унга кўра, Нишон туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг 2 та ўқув биноси мавжуд бўлиб, биринчи биноси 1958 йилда қурилган, қуввати 210 ўринли ва спорт зали мавжуд. Ушбу ўқув биносида 7 та синфхона бўлиб, 6 та синф ўқиб келмоқда. Шунингдек, ушбу бинода чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик хонаси, қурол сақлаш хонаси жойлашган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 868-сонли қарори 4 иловасининг 6-бандида “Ўқув қурол яроғлари ва ўқ дорилари сақланадиган қурол сақлаш хонаси”ташкил этилиши кўрсатилган). 

Мактабнинг иккинчи биноси 2007 йилда инвестиция дастури асосида қурилган бўлиб, қуввати 315 ўринга мўлжалланган. Жорий ўқув йилида 705 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олиб келмоқда. Мактабда 8 та синфхонада ҳозирда 2 сменада 16 та синф ўқийди.  Мактабда замонавий типда қурилган 12х24 ҳажмдаги спорт зали мавжуд. Янги қурилган бино лаборатория, копьютер, чет тили хоналари, буфет, тиббиёт хонаси ва маъмурий хоналардан ташкил топган. 

Мактабда ўқув синфлари 2 сменада тўлиқ ўқитилиб келинаётганлиги сабабли, айрим синфлар мактабнинг эски биносида таълим-тарбия олишларига тўғри келади. 

Мактабга қўшимча бино қуриб бериш учун 2020 йил туман “Обод қишлоқ” дастурига 210 ўринли қўшимча бино қуриш учун таклифлар берилган. 

Туман халқ таълими бўлимига қарашли 38 та умумий ўрта таълим мактаблари учун 308 930 000 сўмлик ўқувчилар парта стуллари кузги таътил даврида 2-умумий ўрта таълим мактабининг эски биносига вақтинча олиб келиниб, бир кун муддатда барча мактабларга етказиб берилди.Тасвирда кўрсатилган, ўқувчилар парта стуллари йиғиб қўйилган хона омборхона эмас, синфхонаси сифатида фойдаланилиб келинмоқда. 

Мактабнинг тасвирга олинган ташқи кўринишидаги ҳолат, туман халқ таълими бўлими ҳузуридаги қурилиш экспулатация бўлими томонидан таъмирланиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Бошқа янгиликлар