Аввал хабар берганимиздек, кеча Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда “Менинг юртим” (My5), “Sevimli” ва “Milliy” телеканаллари ҳамкорлигида Media Hallда “Демократик дебат” бўлиб ўтди.
Унда бир қатор муҳим саволларга жавоблар берилди, шунингдек, жорий этилаётган янгиликлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Хусусан, журналист томонидан палма ёғининг Ўзбекистонга киришини нега чекланилмаётганлиги ҳақида савол берилди.
Акмал Бурхонов, Адолат СДП вакили:
—Кўп давлаьларда палма ёғи умуман таъқиқланган. Уни Ўзбекистонга киритмаслик учун аввало ишни нимадан бошлаш керак? Тушунтираман. Афсуски, ҳатто, дўконларимизда сотилаётган музқаймоқ, маргарин, сарёғ каби бир нечта махсулотлардаги “маркировка”да ҳам палма ёғи мавжудлиги кўрсатилмайди. Даставвал, мана шу маҳсулотда палма ёғининг ишлатилаётганлик ҳақидаги маълумотнинг ёзилишини қонучиликда қатъий белгилаб қўйишимиз лозим. Яъни ҳар бир маҳсулотда неча фоиз қўшилганлиги аниқ берилиши керак. Биринчи қадам ана шундан бошланади. Кеинчалик биз ҳам умуман таъқиқлаш даражасига эришамиз.






