Бугун муҳим сана

ЖАМИЯТ 18.11.2019, 09:04
Теглар: Байроқ
Бугун муҳим сана

28 йил муқаддам, давлатимиз тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири содир бўлди. Эркинлигимизнинг рамзи — мустақил Ўзбекистоннинг байроғи тасдиқланди

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли энларнинг кенглиги бир хил. Ҳар бир эн 40 сантиметрга тенгдир. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг ўртасидаги оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг юқори қисмидаги мовий рангли эннинг юз томони ва орқа томонида дастага яқин жойида оқ рангли янги ой ва унинг ёнида ўн иккита оқ рангдаги беш қиррали юлдуз тасвирланган.

Оқ рангли янги ой ва ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдузнинг тасвири мовий рангли юқори эннинг ўртасидан 70x30 сантиметрга тенг тўғри тўртбурчакка сиғадиган қилиб жойлаштирилган.

Оқ рангли янги ой вертикал ҳолатда дўнг томони дастага қаратилган, дастадан 20 сантиметр масофада жойлаштирилган бўлиб, диаметри 30 сантиметрли доирага сиғади.

Ўн иккита оқ рангли беш қиррали юлдуз диаметри 6 сантиметрли доирага сиғади. Доиралар орасидаги масофа 6 сантиметр. Юлдузлар узунасига ва тиккасига қуйидаги тартибда жойлашади: юқори қаторда учта, ўрта қаторда тўртта ва қуйи қаторда бешта юлдуз. Қуйи қатордаги юлдузлар янги ойнинг пастки учидан 3,5 сантиметр масофада жойлашади.

 

Шарҳлар

Байроқ ранглари туширилган "Спарк" ҳайдовчиси жаримага тортилди-ми?

31.08.2021, 15:54

Ижтимоий тармоқларда "Байроғимиз ранглари каби бўялган Спарк автомобили ҳайдовчиси жаримага тортилди" сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берилди.Маълум бўлишича, бугун, 31 август куни Бухоро вилояти,...
Токи байроқ бор экан — миллат бор, давлат бор!

18.11.2019, 18:36

Бугун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.“Давлат байроғи - фахрим, ғурурим” мавзусида ўтказилган тадбирда...
Доим юксакда бўл, юртим байроғи! (Видео)

18.11.2019, 10:37

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига 28 йил тўлди. Ушбу сана бу йил ўзгача руҳда ташкил этилмоқда, давлат рамзига бўлган эҳтиром юксаклашди. Хусусан, қуйидаги...
Тошкентда 17-18 ноябрь кунлари байроқ маршлари бўлади

15.11.2019, 09:53

 17-18 ноябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ватанпарварлик руҳидаги маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1