Қоракўл туманида яшовчи фуқаро Э.У туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йилнинг 10 ноябрь куни соат 17:00 дан соат 21:00 га қадар вақт оралиғида номаълум шахс уйида ҳеч ким бўлмаган вақтда ётоқхонасидаги темир сейфдан жами 15.000.000 сўм нақд пуллари ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни бир муддат илгари шу хонадонда уй ишларини қилиб юрган, темир сандиқ ва унинг калити қаерда туришидан хабардор бўлган, Дарғали маҳалласида яшовчи, жабрланувчининг ҳамқишлоғи 1988 йилда туғилган Х.Ж содир қилганлиги аниқланди.
Жиноятчи 15 миллионнинг ярмидан ортиғини сарфлаб улгурган ва қолган 7.000.000 сўм пуллар ашёвий далил сифтида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Х.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
25.04.2024, 22:46
Бухоро вилояти божхона бошқармасининг "Бухоро аэропорти" чегара божхона пости орқали қадимий нумизматика буюмларини олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш бартараф этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Божхона...04.02.2023, 13:13
Бухорода моддий манфаат орттириш мақсадида ташкил этилган марказларда ноқонуний диний таълим олиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31...24.11.2022, 10:34
Бухорода аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда. Маълум қилинишича, кеча, 23 ноябрь куни соат 16:30 ларда Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-76...03.10.2022, 15:55
Бухорода ўғил ўз онасининг қотилига айланди. Бош прокуратура матбуот хизмати "darakchi.uz"га ушбу мудҳиш жиноят тафсилотларини маълум қилди. Аниқланишича, 2022 йил 28 сентябрь куни соат 19:43 ларда Ғиждувон...