UzAuto Motors компанияси автомобиллари учун янги ранглар қўллай бошлаганини маълум қилади. Янги ранглар автомобилларнинг барча моделлари жорий қилинган бўлиб, уларга шартнома тузиш ҳозирдан бошланган.
Моделлар қаторига янги GYM (ёрқин кулранг) ва GUM (тўқ рангли фируза) ранглари киритилди. Янги ранглар аввал ишлаб чиқарилган GJT (яшил) ҳамда GQM (тўқ кўк) рангларнинг ўрнига жорий қилинмоқда.
Аввалроқ 2019 йилнинг июль ойида ўтказилган пресс-тур доирасида автомобилларга янги ранглар жорий қилиниши хабар берилганди. Янги ранглар мижозларнинг буюртмаси асосида ишлаб чиқарилади ва 2019 йил охирида етказиб берила бошланади. Махсус ранглардаги автомобилларга дилерлар томонидан буюртмалар қабул қилиниши бошланган.
Компаниянинг маълум қилишича, яқин кунларда харидорлар учун яна бир янгилик ҳозирланмоқда.






