АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик мураббий шогирдини зўрлаганликда айбланмоқда

'Ўзбекистонлик мураббий шогирдини зўрлаганликда айбланмоқда'ning rasmi

 

Россиянинг Ленинград вилояти Виборг туманда шарқ яккакурашлари бўйича мураббий ўзининг вояга етмаган тарбияланувчисига нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда fontanka.ru'га таяниб маълум қилинмоқда.

Хабарга кўра мураббий 48 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб, маҳаллий спорт клубида ишлаган.

16 ёшли қизиннг отаси полицияга мурожаат қилган. 13 ноябрь куни ҳолат бўйича вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўрлик моддаси асосида жиноий иш қўзғатилган. Қиз томонидан берилган маълумотга кўра, мураббий 2018 йилда спорт клубининг биносида уни зўрлаган.

Гумонланувчи Россияга 2018 йилда борган. Эркак икки суткага қамоққа олинган. Яқин вақт ичида унга нисбатан қўлланиладиган эҳтиёт чораси бўйича қарор қабул қилинади.

    Бошқа янгиликлар