10-ноябрь куни соат 11.00 да Миробод туманида 22 ёшли Жаҳонгир Ч., 23 ёшли Диёрбек У. ва 24 ёшли Қобилжон Т.лар ўзаро келишиб ўғрилик содир этишди.
ИИББнинг маълум қилишича, улар 37 ёшли Нодир К.га тегишли “Спарк” русумли автомобиль қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, олд чап ён ойнасини синдириб, салондан ичида 170 АҚШ доллари бўлган барсетка ва 1.300.000 сўм пулларни ҳамда иккита мобиль телефонларни ўғирлаб кетишган.
Ғаразгўйлар воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганларида ИИББ ходимлари томонидан қўлга олиндилар.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.