АсосийJamiyat

"Ўзавтосаноат" маҳсулотлари Саноат ярмаркаси ва кооперацион биржада қатнашди.

'"Ўзавтосаноат" маҳсулотлари Саноат ярмаркаси ва кооперацион биржада қатнашди.'ning rasmi

"Ўзавтосаноат" компанияси "Ўзэкспомарказ"да очилган Саноат ярмаркаси ва кооперацион биржада қатнашди.

Кўргазмада UzAuto Motors автомобиллари моделлар қатори, UzAuto Trailerда ишлаб чиқарилган осма, тиркама техника, КАМАЗ юк машиналари, "JV MAN Auto-Uzbekistan" компанияси ва Самарқанд автомобиль заводи техникаси тақдим этилди.

Бундан ташқари, кўргазма павильонларида тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилган бутловчи деталлар ва халқ истеъмоли товарлари намойиш этилган.

Ярмарка доирасида иштирокчилар бир-бирларининг имкониятлари, таклифлари ва эҳтиёжлари билан танишиш, ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар ўтказиш, шунингдек савдо контрактлари ва шериклик келишувлари имзолашлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар