АсосийJamiyat

Термиз шаҳар ҳокимлиги чиқиндихоналардаги аҳвол ҳақида расмий баёнот берди

'Термиз  шаҳар ҳокимлиги чиқиндихоналардаги аҳвол ҳақида расмий баёнот берди'ning rasmi

Термиз шаҳар ҳокимлиги 2019 йилнинг 25 октябрь куни “Маҳалла” телеканалининг “Репортёр” кўрсатуви орқали шаҳардаги  чиқиндихоналарда дайдиб юрган итларнинг тобора кўпайиб бораётгани, бунга мутасадди ташкилотлар бефарқ қараётгани ҳақида эълон қилинган танқидий лавҳа юзасидан қуйидагиларни маълум қилади...

Термиз шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси қошидаги “Дайди ҳайвонларни ушлаш ва йўқотиш” бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида 672 та қаровсиз дайди ҳайвонларни тутиш ва йўқотиш ишлари олиб борилган.  Ҳозирда шаҳар Давлат санитария эпидемология назорати маркази ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда қўшимча ишчи кучларини жалб қилган ҳолда дайди ҳайвонларни ушлаш ва йўқотиш ишларини жадаллаштириш билан боғиқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Дайди ҳайвонларни тезкорлик билан ушлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада масъул ходимлар томонидан фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказиб келинмоқда. Маҳаллалар ҳудудида дайди ҳайвонлар кузатилганда бўлимнинг +998997168102 рақамли “Ишонч телефони”га мурожаат қилиш имконияти яратилди.

    Бошқа янгиликлар