АсосийJinoyat

Алимент тўламаган ота маъмурий қамоқ жазосини ўтайдиган бўлди

'Алимент тўламаган ота маъмурий қамоқ жазосини ўтайдиган бўлди'ning rasmi

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 14.11.2011 йилдаги суд буйруғига асосан Жондор туманида яшовчи У.Ҳожиев ундирувчи О.Фатиллоева фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаши белгиланган бўлишига қарамасдан орадан 3 йилу 5 ойдан кўпроқ вақт буён бирор маротаба ҳам алимент пулини тўламаган.   

МИБ Жондор тумани бўлими иш юритувидаги алимент иши бўйича У.Ҳожиевнинг 01.06.2016 йилдан 23.10.2019 йилга қадар алимент тўловларини икки ой ва ундан ортиқ муддат мобайнида тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги оқибатида алимент қарзи 17 568 000 сўмни ташкил қилган.

Жондор туман маъмурий судининг 07.11.2019 йилдаги қарорига асосан У.Ҳожиев Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан айбдор деб топилиб, 15 (ўн) беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

    Бошқа янгиликлар