11 ноябрь куни кечки пайт Санкт-Петербургда уч ўсмир ўзбекистонлик муҳожирни пичоқлангани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Ҳамюртимиз Санкт-Петербург шаҳридаги Александр шифохонасига жойлаштирилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан олинган расмий маълумотга биноан мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган, терговчиларнинг ва полиция ходимларининг тизимли фаолияти натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланаётганлар тезкорлик билан аниқланди ва қўлга олинди. Тергов тадбирлари давом этмоқда.
Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненетс автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7-965-029-41-49.






