АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда пахта ҳосили исроф бўлмоқда (Фото)

Қашқадарё вилоятининг Касби тумани «Қашами» ва «Денов» қишлоғида экилган пахта ҳосили исро...

'Қашқадарёда пахта ҳосили исроф бўлмоқда (Фото)'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Касби тумани «Қашами» ва «Денов» қишлоғида экилган пахта ҳосили исроф бўлаяпти.

Бу ҳақда «Nasafnews» телеграм манзилига келиб тушган маълумот ва фотосуратларга асосланиб хабар бермоқда.

Суратлар муаллифининг айтишича, Миришкор туманига элтувчи марказий йўл четида пахта толалари сочилиб кетган.


Туманда кластер усулида етиштирилган хосилини  пахта териш машиналари орқали териб олиш  исрофгарчиликни юзага келтирмоқда.

Пахта машинаси ҳосилни териш ўрнига янчиб ташлаган. Энг ёмони пахта толалари тупроқ билан қоришиб кетган.

Маълумот учун: сал аввал Касби туманида хорижий корхона пахтани машинада териб олишни бошлаган.

    Бошқа янгиликлар