Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда жуда кўп миқдордаги солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва савдо қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов бизга хабар берди...
Элликқала туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “И.Қ.Л.” МЧЖ мансабдор шахслари 2019 йилнинг 6 ойи давомида 5,6 млрд. сўмлик товар айланмасини амалга ошириб, 933,4 млн. сўм қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаганликлари ҳамда товарлар сотувидан тушган 4,7 млрд. сўм нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмасдан, жуда кўп миқдордаги савдо қоидаларини бузганлиги аниқланган.
Нукус шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А-Қ-Нукус” МЧЖ мансабдор шахслари 2019 йилнинг 6 ойи давомида 2,7 млрд. сўмлик товар айланмасини амалга ошириб, 294,1 млн. сўм қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаганликлари ҳамда 2,4 млрд. сўм нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмасдан, жуда кўп миқдорда савдо қоидаларини бузганлиги аниқланган.
Нукус туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.М.Қ” МЧЖ мансабдор шахслари 2019 йилнинг 6 ойи давомида 4,9 млрд. сўмлик товар айланмасини амалга ошириб, 306,5 млн. сўм қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаганликлари ҳамда 3,4 млрд. сўм нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмасдан, жуда кўп миқдорда савдо қоидаларини бузганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳудудий бўлимлар томонидан ЖКнинг 184 ва 189-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






