АсосийЖАМИЯТ

Бугундан ёғингарчилик ва совуқ ҳаво бошланади

 Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 22 ноябрь куни Тошкентда ҳа...

'Бугундан ёғингарчилик ва совуқ ҳаво бошланади'ning rasmi

 

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 22 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, баъзи жойларда 8 даражагача совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади. Навоий вилояти шимолида кечаси 10-15, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

ТошкентСамарқандЖиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар