АсосийJamiyat

10 ойда Ўзбекистонда браконьерларга 487 млн. сўм миқдорида жарима солинди

'10 ойда Ўзбекистонда браконьерларга 487 млн. сўм миқдорида жарима солинди'ning rasmi

Ички ишлар вазирлиги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, солиқ ва санитария-эпидемиология хизматлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди. 

Унга кўра, 4.827 маротаба йўналтирилган рейдлар ва мақсадли текширувлар натижасида, ноқонуний равишда ҳайвонот дунёси объектларини овлагани учун 57 нафар, балиқ ва балиқ маҳсулотларини овлагани учун 247 нафар, дарахт кесганлиги учун 847 нафар, ўсимлик дунёси объектларини тергани учун 252 нафар, тақиқланган ҳудудда ўқотар қурол билан бўлганлиги учун 29 нафар қонунбузарлар ушланиб, улардан 24 нафари жиноий ва 1.655 нафари маъмурий жавобгарликка тортилди, 15 нафарига нисбатан жамоатчилик томонидан чоралар кўрилди.

Браконьерларга 487 млн. 177.289 сўм миқдорида жарима солиниб, улардан 48 дона ўқотар қурол, 732 метр тақиқланган балиқ овлаш анжомлари, 18 та автомототранспорт, 13 та қайиқ, 3.739 кг балиқ ва балиқ маҳсулотлари, 96 кг хайвон гўшти, 1.939 дона кесилган дарахт ва 42.767 дона терилган ўсимлик дунёси объектлари олиб қўйилди.

Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар