Эртага 23 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида “Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форуми ва вилоят ишлаб чиқарувчиларининг “Made in Samarkand” миллий кўргазмаси ўтказилади.
Шу муносабат билан Самарқанд шаҳар ҳокими фармойиш қабул қилди.
Унга кўра 23 ноябрь куни соат 07:00 дан 19:00 га қадар Г-34 йўлининг Гулобод кўчасидан Хўжа Аҳрори Валий кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.






