АсосийJamiyat

Шерзод Шерматов Буюк Британия элчиси Тимоти Торлотни қабул қилди

'Шерзод Шерматов Буюк Британия элчиси Тимоти Торлотни қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Буюк Британиянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Торлотни қабул қилди.

Учрашув давомида элчи мамлакатимизда олиб борилаётган халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, ХТВ ва Британия Кенгаши мактабларда инглиз тилини ўқитишни такомиллаштириш учун биргаликда ишламоқда. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан экология масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 

    Бошқа янгиликлар