1

Ўзбекистонда рухсати бўлмаган айрим Россия ОТМлари абитуриентлардан ҳужжат қабул қилаётгани маълум бўлди

ЖАМИЯТ 25.11.2019, 13:22
Теглар: Олий таълим
Ўзбекистонда рухсати бўлмаган айрим Россия ОТМлари абитуриентлардан ҳужжат қабул қилаётгани маълум бўлди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистонда олий таълим муассасаси сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган айрим ОТМ абитуриентлардан ҳужжат қабул қилаётгани ҳақида  хабар берди. 

(https://t.me/uztdi/590)Инспекция хабарига кўра, янги ўқув йили бошланганига 3 ой бўлган бўлсада, 2019/2020 ўқув йили учун ўқишга киришга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараёни давом этаётгани ва ушбу хизмат учун пул ундирилаётганлиги, контракт шартномалари тузилаётганлиги тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушганмоқда.

Хусусан, фуқаролардан бўлаётган мурожаатларга кўра Россия Федерациясининг айрим олий таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олий таълим беришга рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлмай туриб, абитуриентлардан ҳужжат қабул қилмоқда. 

Жумладан: 

👉 Томск давлат бошқарув тизимлари ва радиоэлектроника университети;

👉 Молия, иқтисод ва захирадаги офицерлар ҳуқуқи институти;

👉 “Тадбиркорлик олий мактаби” хусусий олий таълим муассасаси;

👉 “Шарқий-Европа институти” хусусий олий таълим муассасаси;

👉 “Сибир бизнес ва ахборот технологиялари институти” нодавлат олий таълим муассасаси ва бошқалар.

Қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ, нодавлат таълим ташкилоти сифатида Таълим инспекцияси рўйхатидан ўтмаган нодавлат таълим ташкилотлари томонидан берилган таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар юридик ҳуқуққа эга эмас. 

Ўзбекистонда аккредитацияланган ва дипломи тан олинадиган олий таълим муассасалари рўйхати билан қуйидаги манзилда (http://tdi.uz/)  танишиш, қизиқтирган саволлар билан @Uztdibot телеграм бот орқали мурожаат қилиш мумкин.

Аввалроқ Жиззахда ОТМга қабул бўлаётганлиги ҳолатига вазирлик аниқлик киритган эди.

 

Шарҳлар

Университетга киришда минимал ўтиш баллари ўзгарди

08.05.2024, 15:04

Олий таълим тизимида бир қатор ўзгаришлар жорий қилинмоқда. Бу йилдан университетга кириш имтиҳонларидан минимал ўтиш баллари ўзгарди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида...
Андижон давлат чет тиллари институти қайта ташкил этилади

29.09.2021, 14:53

Андижонда бўлиб ўтаётган йиғилишда Шавкат Мирзиёев вилоятдаги таълим соҳасини кутаётган янгиликлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг йиғилишдан маълум қилишича, 2010 йилда тугатиб юборилган...
Коронавирусга қарши вакцина олган сиртқи ёки кечки таълим шакли талабалари учун ҳам 10 фоизлик чегирма берилади

29.09.2021, 14:32

Аввалроқ, Ўзбекистондаги Олий таълим муассасаларида супер контрактнинг минимал миқдорлари белгилангани ҳақида хабар берган эдик. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, коронавирус инфекциясига қарши эмланган...
Олий таълим муассасаларида супер контрактнинг минимал миқдорлари белгиланди

29.09.2021, 13:58

2021/2022-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1