АсосийЖамият

“The New York Times”да Тошкент метрополитени тасвирланди

“The New York Times” нашрида Тошкент метрополитени ҳақида фотоочерк эълон қилинди.&nb...

'“The New York Times”да Тошкент метрополитени тасвирланди'ning rasmi

“The New York Times” нашрида Тошкент метрополитени ҳақида фотоочерк эълон қилинди. 

Мақолада Тошкент метрополитенининг ўзига хос меъморий ишлари, унинг озода ва шинам эканлиги алоҳида таъкидлаган. Шунингдек, бир неча йиллар мобайнида бу гўзаллик ташқи дунёдан беркитиб келингани ҳам қайд этилган.

“Бир неча ўн йиллаб Тошкент метрополитенини суратга тушириш миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан мутлақо таъқиқланган эди. Бироқ 2016 йилда президентлик курсисига келган Шавкат Мирзиёев ислоҳотлари даврида метрони суратга тушириш борасидаги таъқиқ олиб ташланди”, дейилади.

Муаллиф бекатларга таъриф ҳам берган. Жумладан, “Пахтакор” бекати хусусида шундай ёзади:

“Пахтакор” бекати деворларининг юқори қисми пахта қобиғини акс эттирувчи мозаика билан безатилган. Ўзбекистон турли зиддиятларга қарамай дунёнинг пахта етиштирувчи етакчи мамлакатлари сирасига киради. Бироқ яқинда ўзбек ҳукумати пахта йиғим-терими пайтида шифокорлар, талабалар, ўқитувчилар ва бошқа шахсларнинг мажбурий меҳнатига йўл қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилди...”

Шунингдек, мақолада президент Шавкат Мирзиёев сиёсатига ҳам муносабати билдирилган.

“Жаноб Мирзиёев раҳбарлиги остида мамлакатда очиқлик белгилари намоён бўла бошлади. Ҳукумат мамлакатга келувчилар учун тўсиқларни олиб ташлай бошлагач, ташриф буюрувчилар сони 2018 йилда 6,4 миллион кишигача етди. 2017 йилда 2,8 миллион нафарни ташкил этганди...”

Бошқа янгиликлар