Ички ишлар органларига келиб тушган хабарга кўра маълум бўлишича, жорий йилнинг май ойида Шайхонтохур туманида 49 ёшли Жанпўлат Ш. таниши бўлган 51 ёшли Толип У.га 3 та “Кобальт” русумли автомобилларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Бунинг учун у Толипдан 23 500 АҚШ доллари олган. Аммо у ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборади.
Айни пайтда ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди






