Марокаш суди ижтимоий тармоқларда Гнавий номи билан танилган репчи Муҳаммад Мунирни полицияни ҳақорат қилгани учун бир йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда tarjumon.uz aljazeera.com сайтига таяниб хабар бермоқда.
Ҳимоячининг айтишича, унинг 31 ёшли мижози Марокашдаги ёшларнинг машаққатлари, ишсизлик ва коррупция ҳақида қўшиқ ёзганлиги туфайли жиноий жавобгарликка тортилган.
Қўшиқ номи «Aach al Chaab » яъни «Одамлар узоқ яшасин» деб таржима қилинган бўлиб, ўтган ой чиқарилганидан бери YouTube-да 15 миллион мартадан кўп томоша қилинган.
Мазкур қўшиқ мамлакатнинг расмий доирасига қаратилган бўлиб, шунингдек видеода иқтисодий танглик тобора кенгайиб бораётганлиги танқид қилинган.
Бундан ташқари, қўшиқнинг бошқа бўлими ўғиллари Европага кўчиб ўтишда вафот этган онага бағишланган, яна бир қисмида қаттиқ гиёҳванд моддалар билан бузилган ёш авлод акс эттирилган.
Amnisty International ташкилоти қўшиқчининг ҳибсга олинишини «бемаънилик» ва «сўз эркинлигига қўпол тажовуз» деб атади.