1

“Газ заправкаси“даги навбатлардан норози сирдарёлик ҳайдовчилар намойиши бартараф этилди

ЖАМИЯТ 27.11.2019, 21:02
“Газ заправкаси“даги навбатлардан норози сирдарёлик ҳайдовчилар намойиши бартараф этилди

Ижтимоий тармоқларда 2019 йил 27 ноябр куни М-34 йўлининг 89 км.и йўл ёқасида жойлашган “Шератон-сервис“ МЧЖ га қарашли автомобилларга газ тарқатиш корхонаси олдида бир қанча фуқаролар газ қуйиш шохобчасида норозилик билдириб, шу ерда фуқаролар кутиш жойидаги скамейкаларни олиб М-34 йўлининг Тошкент-Гулистон йўналишини вақтинча тўсганлиги, йўлда эса автомашиналар тирбанд бўлиб тўхтаб турганлиги кўрсатилган видеотасвирлар тарқалди.

Воқеа жойига зудлик билан етиб борган Сирдарё вилояти ЙҲХБ ва Сирдарё тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан вазият ўрганилган. Ушбу газ тарқатиш шохобчаси бугун тонгда ишга туширилганлиги, ҳайдовчилар эса кечадан бери навбат кутиб туришганлиги маълум бўлди. Соат тахминан 11:00 ларда ўзларини Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекнефтгаз“ инспекцияси, Мажбурий ижро бюроси, “Ўзтрансгаз“ АЖ вакиллари деб таништирган ходимлар келиб газ ҳисоблаш мосламасини текшириш учун олиб кетишгани, навбатда турган 5-6 нафар ҳайдовчи эса ушбу ҳолатга ўз норозиликларини билдириб М-34 йўлининг “Тошкент-Гулистон“ йўналишини беркитишганини билдиришган.

Хабарга кўра, шундан сўнг олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг у ерга йиғилган ҳайдовчилар тарқатилиб, зудлик билан йўлда ҳаракат тикланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1