АсосийJamiyat

МИБ: 1 иш куни ичида ижро иши қўзғатилиши йўлга қўйилди

'МИБ: 1 иш куни ичида ижро иши қўзғатилиши йўлга қўйилди'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Олий суд масъул ходимлари иштирокида жорий йилнинг 12 март кунги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4236-сонли Қарори мазмуни ва унда назарда тутилган янгиликлар юзасидан брифинг ташкил этилди... 

МИБ фаолиятида дуч келинаётган камчиликлар юзасидан таҳририятимизга келиб тушаётган кўп сонли мурожаатлардаги эътирозли саволларга Бюро директори ўринбосари Шавкат ХАЙДАРОВ ва Бюро марказий аппарати масъул ходимларидан жавоб олишга уриндик...

— Муқаддам ижро иши 3 кун ичида қўзғатиларди, янги қарорда бу жараёнга ўзгартиришлар киритилдими? 

Шавкат Хайдаров, Бюро директори ўринбосари: — “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4236-сонли Қарор билан жорийнинг 1 апрелидан бошлаб, суд ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилди. Бу институт суд қарорлари бўйича томонларнинг медиатор орқали ўзаро келишиш, масалани ихтиёрий розилик асосида ҳал қилиш имконини бермоқда. Шунингдек, Қарор билан 1 июндан бошлаб, ижро иши юритишни қўзғатиш ижро ҳужжати келиб тушган вақтдан бошлаб, 1 иш куни ичида ижро иши қўзғатилиши йўлга қўйилди.

— Одатда ундирувчилар ижро ҳаракатларининг қайта-қайта кечиктирилишидан норози бўлишади. Бу борада ҳам ундирувчи фойдасига ўзгаришлар киритилдими? 

— Яна бир жиҳат – ижро ҳаракатлари кўпи билан 2 марта кечиктирилиши мумкин. Олдинлари неча марта кечиктирилиши мумкинлиги қонунчиликда кўрсатилмаган эди. Бу ижро ҳужжатларининг кўп бора тўхталиб, ундирувчи томонларнинг норозилигига сабаб бўларди.

Эндиликда, ижро ҳаракатларини бажаришда юзага келган масалаларни тушунтириш учун давлат ижрочиси томонидан тайинланган мутахассис ижрочининг қарори билан танишган кундан бошлаб, 15 иш куни ичида ёзма хулоса тақдим этиши қатъий белгиланган.

 

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бошқа янгиликлар