АсосийJamiyat

2020 йилдан 27 ёшда ҳам 1 йиллик ҳарбий хизматга бориш мумкин бўлади

'2020 йилдан 27 ёшда ҳам 1 йиллик ҳарбий хизматга бориш мумкин бўлади'ning rasmi

29 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, янги йилдан 27 ёшда ҳам бир йиллик ҳарбий хизматга бориш мумкин.

Тадбирда қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг 2019 йил 22 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан жорий йилдан муддатли ва сафарбарлик чақирув резервига чақириш, белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тадбирлари февраль-март ойларидан март-апрель ойларига кўчирилди.

Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда резервга бўшатилган ёшларни ишга жойлаштириш бўйича меҳнат ярмаркалари ташкил этди», дея Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи Улуғбек Қодировнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

    Бошқа янгиликлар