АсосийJamiyat

Танзила Нарбаева: “Журналистларимиз билан мулоқот қилишни одат қилишимиз, муомала маданиятига қатъий амал қилишимиз зарур”

'Танзила Нарбаева: “Журналистларимиз билан мулоқот қилишни одат қилишимиз, муомала маданиятига қатъий амал қилишимиз зарур”'ning rasmi

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева айни пайтда бўлиб ўтаётган ялпи мажлисда сўзлаган нутқида турли ОАВ, шу жумладан, хорижий ОАВ томонидан билдирилаётган танқидларни тўғри қабул қилиб, очиқлик ва эркин фикр билдирилишини демократик давлатнинг асосий тамойилларидан бири сифатида қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

“Халқимиз билан, журналистларимиз билан мулоқот қилишни одат қилишимиз, муомала маданиятига, этика қоидаларига қатъий амал қилишимиз зарур”, - деди Нарбаева. 

Сенат Раиси, шунингдек, Давлат раҳбари ислоҳотларда ОАВнинг алоҳида ўрни борлигини тўғри таъкидлаб ўтганини, бугун журналистларимиз аҳолини безовта қилаётган муаммоларга барча раҳбарларнинг эътиборини қаратаётгани, улар нафақат муаммоларни олиб чиқаётганини, балки уларнинг ечими юзасидан янги, ностандарт ғояларни ҳам таклиф қилаётганини қайд этди.

“Бизнинг аввалги ёпиқлигимиз, одамлар билан, айниқса ОАВ вакиллари билан мулоқотга чиқмаслигимиз, коррупция холатлари хаётимиздан умуман чиқиб кетиши керак. 

Раҳбарларнинг халқ учун очиқлиги, жамиятимизнинг барча соҳаларида очиқлик – бугунги бугунги кун талаби. Бошқа йўлимиз йўқ ва бунга кўникиб, ишимизни қайта кўриб чиқишимиз керак.

Бугун биз одамлар билан кундалик мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини шунчаки тинглашимиз эмас, балки диққат билан қулоқ тутиб, уларни тезлик билан ҳал қилишимиз керак”, - деди Нарбаева ўз нутқида.

    Бошқа янгиликлар