АсосийJamiyat

«Ўзбекистон темир йўллари» инсон ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан изоҳ берди

'«Ўзбекистон темир йўллари» инсон ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан изоҳ берди'ning rasmi

2019 йилнинг 2 декабрь куни соат 05:50 ларда, темир йўл линиясининг 115-километрида, Кушминор ва Поп станциялари ўртасида (Наманган вилояти) юк поезди темир йўл бўйлаб кетаётган 1937 йилда туғилган кишини уриб юборган. 

Бахтсиз ҳодиса натижасида кекса одам воқеа жойида вафот этди. Воқеа юзасидан тергов-тезкор гуруҳ ишламоқда, воқеа сабаблари аниқланмоқда.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ марҳумнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия изҳор этади ва темир йўл хавфли ҳудуд эканлигини эслатиб туради ва темир йўл яқинида жойлашган аҳоли пунктларидан аҳолисини темир йўлнинг олдинги қоидаларига риоя қилишни сўрайди.

Аввалроқ поезд ҳаракатлантириб кетаётган вақтда темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 82 ёшли Т.М.ни уриб юборганлиги натижасида Т.М. ҳодиса жойида вафот этгани ҳақида хабар бергандик.

 

    Бошқа янгиликлар