6 декабрдан 15 декабрга қадар Яшнобод тумани, Тошкент автомобил ҳалқа йўлининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.
Мазкур чеклов “Роҳат” доирасидан Толариқ кўчаси билан кесишган қисми (йўлнинг бир томони) (“Роҳат” доираси йўналишидан “Янгиобод” бозоригача) йўлни ўз ичига олади.
Йўлнинг қарама-қарши томонида икки томонлама ҳаракатланиш ташкил этилади, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги.






