АсосийJamiyat

Наманганда йўқолган юк машинасини ўғирлаган 6-синф ўқувчиси бўлиб чиқди

'Наманганда йўқолган юк машинасини ўғирлаган 6-синф ўқувчиси бўлиб чиқди'ning rasmi

Наманган шаҳрида яшовчи Раҳимжон Ҳожиев бошқарувидаги «ВАЗ-2106» русумли автомобиль «Баркамол авлод» спорт мажмуаси биноси олдида қаровсиз қолдирилди. Ва кўп ўтмай номаълум шахс томонидан олиб қочилди.

Олиб борилган қидирув ишлари сўнгида автомашина шаҳардаги Уйчи кўчасидан техник соз ҳолда топилди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқбузарни топиш чоралари кўрилган. Натижада ушбу жиноятни Наманган шаҳридаги 14-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси Я. А. содир этгани аниқланган.

Ҳозир тергов ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар