Хориж ОАВларида Сирдарё сув сатҳи хавфли даражада кўтарилаётгани ҳақида шов-шувли хабарлар тарқалган эди.
Ушбу ҳодисанинг қанчалик хавфли ёки хабарнинг қанчалик ҳақиқатга яқинлиги бўйича Сирдарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ЎзАга маълумот берди.
Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг берган маълумотига кўра, Сирдарё дарёсининг сув сатҳи айни вақтда 732 куб секундни кўрсатмоқда. Бу эса хавфдан анча йироқ бўлган рақам ҳисобланар экан.
Аслида сув сатҳи 1800 куб секундга яқинлашгандагина эҳтиёт чоралари кўрилади, аҳоли огоҳлантирилади. Айни дамда бу борада Ўзбекистонда ҳеч қандай хавф йўқлигини маълум қиламиз, дейлади маълумотда.
“Сирдарё дарёсининг Жосали ирмоғидаги гидрологик назорат постида кузатилган муз қатламлари сабабли сув сатҳи хавфли даражага яқинлашган. Эрталаб соат 08:00 ҳолатига кўра, сув сатҳи – 638 сантиметр бўлган. Хавфли кўрсаткич эса – 665 сантиметрдан бошланади. Аҳоли пунктларини сув босиш белгиси – 770 сантиметрни ташкил этади”, дея хабар берган Қозоғистоннинг Today.kz сайти.