1

Президент Ислом Каримов АҚШ элчисидан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди

ЖАМИЯТ 28.01.2015, 09:35
Президент Ислом Каримов АҚШ элчисидан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди

Президент Ислом Каримов 27 январь куни Оқсаройда Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Памела Спратлендан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди, дея хабар қилади ЎзА.
Суҳбат чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболлари, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари элчини ушбу вазифага тайинлангани билан табриклаб, унинг масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади.
Элчи АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини юксак баҳолади.
Учрашувда таъкидланганидек, ўзаро манфаатли ва самарали муносабатларни кенгайтириш, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун мавжуд салоҳиятни тўла ишга солиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этишга томонлар алоҳида аҳамият беради.
Тошкент шаҳрида 2014 йил охирида икки мамлакат ташқи сиёсат маҳкамалари ўртасидаги маслаҳатлашувлар, Америка – Ўзбекистон савдо палатаси вакиллари ҳамда мамлакатимиз ишбилармонлари иштирокида ўтган бизнес-форумда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларга оид масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1