1

Равшан Эрматов болалар футболини ривожлантириш бўйича ХТВ билан ҳамкорлик қилади

ЖАМИЯТ 07.12.2019, 11:42
Равшан Эрматов болалар футболини ривожлантириш бўйича ХТВ билан ҳамкорлик қилади

6 декабрь, жума куни халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматовни қабул қилди.

ХТВ матбуот хизматининг бизга хабар беришича, учрашув давомида улар икки ташкилот ўртасидаги болалар футболини ривожлантириш ҳамда оммалаштириш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Хусусан, томонлар мактаб ўқувчилари ўртасида мунтазам равишда футбол мусобақаларини ўтказишни режалаштириб олди. Равшан Эрматовнинг таъкидлашича, ушбу турнирларга янги истеъдодларни излаётган селекционерлар ташриф буюради. Иқтидорли болалар ихтисослаштирилган футбол мактабларига юборилади.

Шерзод Шерматов вазирлик ушбу йўналишда ЎФА билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади. Шунингдек, иқтидорли ёшларнинг адолатли танланишини таъминлаш зарурлиги ва бу Ўзбекистонда футбол ривожига хизмат қилишини айтиб ўтган.

Қайд этилишича, кейинги ҳафтадан бошлаб, ЎФА Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон минтақаларида футбол фестиваллари ўтказишни бошлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1