my5
all

Паркентда қалбаки пул цехи аниқланди

ЖАМИЯТ 09.12.2019, 10:24
Теглар: Паркент, купюра, цех
1078
Паркентда қалбаки пул цехи аниқланди

Тошкент вилояти Паркент туманида қалбаки купюраларни ишлаб чиқараётган яширин цех фаолияти фош этилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда фуқаролар Н.Н. ва П.Й. олдиндан тил бириктириб, вақтинча яшаб келаётган Паркент тумани, Хисарак қишлоғидаги хонадонида рангли принтер ёрдамида 50 000 ва 100 000 сўмлик қалбаки купюраларни тайёрлаб келаётганликлари аниқланган.

Тадбир якунида, ушбу хонадондан 116 дона 50000 ва 34 дона 
100000 сўмлик қалбаки купюралар, 94 дона 50000 ва 100000 сўмлик купюраларнинг тасвири туширилган А-4 ҳажмли қоғозлар ҳамда уларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган “EPSON” русумли рангли принтер, бўёқлар ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Н. ва П.Й.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° небольшая облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49