Расмий маълумотларга кўра, Ҳиндистоннинг пойтахти Ню-Деҳлида юз берган ёнғин натижасида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Ёнғин якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 5.30 атрофида шаҳарнинг эски кварталида содир бўлган. «Биз … шундан кейин камида 50 кишини қутқардик», деди Ню-Деҳли ўт ўчирувчиси ўринбосари Сунил Чудхари АФП ахборот агентлигига. Ёнғин ўчирилди, аммо қутқарув ишлари давом этмоқда.
Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.






