1

Олий таълим тизимига оид навбатдаги “уйдирма” тарқалди

ЖАМИЯТ 09.12.2019, 13:52
Теглар: Олий таълим
Олий таълим тизимига оид навбатдаги “уйдирма” тарқалди

Ижтимоий тармоқларда олий таълим тизимига оид навбатдаги ёлғон хабарлар тарқатилди. Жумладан, хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларни зудлик билан кўчириб келиш, ўқишни кўчириш учун имтиҳонлар пуллик бўлгани ва шунга ўхшаш ҳеч қандай асосга эга бўлмаган нотўғри маълумотлар одамларни чалғитяпти.

Хорижий ОТМлардан талабалар ўқишини Ўзбекистонга кўчириш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаган, дея маълум қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, “фейк” ахборотлар оқими вазирлик каналида ноқонуний тарзда абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинаётгани ва шу каби қонунга зид ҳолатлардан аҳолини огоҳлантириш мақсадида маълумот эълон қилингандан сўнг кучайди.

Бундай ёлғон хабарларга вазирлик расмий телеграм каналининг ҳаволаси қўйилиши ортидан айрим юртдошларимиз уларга ишониб қолмоқда, вазирликка оғзаки, ёзма ва интернет орқали мурожаатлар сони кўпаймоқда.

Хорижда таҳсил оладиган талабалар ва уларнинг ота-оналарига шуни расман маълум қиламизки, хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилгани йўқ, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабарида.

Бу бўйича барча жараёнлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида амалга оширилади.

Бунда хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикаси ОТМларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тизимида ОТМлари мавжуд вазирлик ва идораларда ташкил қилинган комиссияларда ўқиши кўчирилаётган ОТМларнинг муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича ўқийдиган тилида махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширади.

Жорий йил 28-30 август кунлари хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича мурожаат қилган номзодлар учун масофавий онлайн тест синовлари ўтказилди.

2020/2021 ўқув йили учун синовлар келгуси йилда бўлиб ўтади. 2019 йилда ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича имтиҳонлар ўтказилмайди!

Халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган Россия Федерацияси олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг ўқиши Давлат комиссияси қарори билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига синовлар (тест, ёзма иш)сиз тўлов-контракт асосида кўчирилади.

Бу туркумга кирувчи ОТМларда таҳсил оладиган талабалар ҳам 2020 йилнинг 15 июлдан 5 августга қадар мурожаат қилишлари керак.

Талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра (республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (паспорт бўйича доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда) баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин.

Бунда ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш – ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар; ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш – ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.

“Фурсатдан фойдаланиб, юртдошларимиздан ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган турли асоссиз хабарларга ишониб қолмасликни, олий таълимга оид муҳим хабарлар билан вазирликнинг расмий телеграм канали- @eduuz орқали танишиб боришни сўраб қоламиз”, — дея огоҳликка чақирмоқда Вазирлик.

Шарҳлар

Андижон давлат чет тиллари институти қайта ташкил этилади

29.09.2021, 14:53

Андижонда бўлиб ўтаётган йиғилишда Шавкат Мирзиёев вилоятдаги таълим соҳасини кутаётган янгиликлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг йиғилишдан маълум қилишича, 2010 йилда тугатиб юборилган...
Коронавирусга қарши вакцина олган сиртқи ёки кечки таълим шакли талабалари учун ҳам 10 фоизлик чегирма берилади

29.09.2021, 14:32

Аввалроқ, Ўзбекистондаги Олий таълим муассасаларида супер контрактнинг минимал миқдорлари белгилангани ҳақида хабар берган эдик. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, коронавирус инфекциясига қарши эмланган...
Олий таълим муассасаларида супер контрактнинг минимал миқдорлари белгиланди

29.09.2021, 13:58

2021/2022-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам...
Ўзбекистонда ҳар йили ҳокимликлар 100 нафар, молиявий барқарор ОТМ 50 нафар хотин-қиз талабани бепул ўқитиши мумкин

20.09.2021, 18:25

Ҳукумат қарори (577-сон, 17.09.2021 й.) билан Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1