АсосийJamiyat

Энди вояга етмаганларнинг жиноят процессида вакилнинг иштирокисиз ҳаракатлар олиб бориш тақиқланади

'Энди вояга етмаганларнинг жиноят процессида вакилнинг иштирокисиз ҳаракатлар олиб бориш тақиқланади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг қонунчилик ташабусси билан вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари кафолатларига оид қонунчилик такомиллаштирилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура Матбуот хизмати.

Бош прокурорнинг қонунчилик ташабусси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган “Бола ҳуқуқлари кафолатларининг янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва кўшимчалар қиритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Ушбу Қонунга асосан жиноят процессида вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилди.

Жумладан, жиноят процессида қонуний вакилнинг мажбуриятларига ўзи вакиллик қилаётган шахсга нисбатан ўтказиладиган процессуал ҳаракатларда иштирок этиш мажбурияти киритилди ҳамда унинг иштирокисиз болаларга нисбатан процессуал ҳаракатлар ўтказишнинг тақиқланиши қайд этилди.

Гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш қонуний вакили ёки катта ёшдаги яқин қариндоши, педагог ёки жабрланувчининг вакили иштирокида уларнинг розилиги билан ўтказилиши, вояга етмаганларга нисбатан мураккаб тиббий текширув усулларидан, кучли оғриқ бериш билан боғлиқ усуллардан мажбурий фойдаланишга фақат унинг қонуний вакили, васий ёки ҳомийсининг розилиги билан амалга оширилиши, гувоҳ сўроқ қилиниб бўлгач, суд мажлиси залидан чиқариб юборилиши лозимлиги ҳақидаги қоидаларнинг қўлланилиши ёши ўн олтидан ўн сакккизга оширилди.

Шунингдек, қонун ҳужжатларида вояга етмаганлар жиноятлари тўғрисидаги ишларда ҳимоячидан воз кечишга йўл қўйилмаслиги белгиланди.

Бундан ташқари, Қонун билан вояга етмаганларнинг қонуний вакиллик институти кенгайтирилди.

Хусусан, вояга етмаганларнинг илтимосига кўра, уларнинг қонуний вакили билан бир қаторда яқин қариндошларидан бири ёки ўзи ишонадиган бошқа шахс ишда қонуний вакил сифатида иштирок этишга йўл қўйилиши мумкинлиги ҳақидаги қоидалар белгиланди.

Ушбу Қонунда назарда тутилган янги нормалар жиноят процессида иштирок этувчи вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Бошқа янгиликлар