АсосийJinoyat

Олиб қочилган «Дамас» топилди

'Олиб қочилган «Дамас» топилди'ning rasmi

Қоракўл тумани Ғаллабек қишлоғида яшовчи фуқаро З.Р. ўзининг «Дамас» русумли автоуловини Бухоро шаҳри Гўзал кўчасида жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси олдида қаровсиз қолдирди. Бунинг оқибатида кўп ўтмай, машина изсиз йўқолди.

Ички ишлар органлари томонидан автотранспорт воситасини топиш чоралари кўрилди. Натижада автомашина Ғиждувон тумани Буктарой қишлоғида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро В.Т.нинг уйидан техник соз ҳолда топилди. Автоулов ушбу фуқаро томонидан олиб қочилгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

    Бошқа янгиликлар