АсосийJamiyat

Тошкентда 10 ойда 16 мингдан ортиқ янги тадбиркорлар пайдо бўлди

'Тошкентда 10 ойда 16 мингдан ортиқ янги тадбиркорлар пайдо бўлди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида жорий йилнинг ўтган 10 ойида 16 мингдан ортиқ янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Йил якунига қадар яна 8 мингдан зиёд янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев тадбиркорларга мурожаатида маълум қилди.

Фаолиятини тўхтатган тадбиркорларнинг 4 мингтаси ўз фаолиятини 10 ой ичида қайта тиклади.

Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган жами корхона ва ташкилотларнинг 88 фоизи кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади. 

Тошкент шаҳрининг ҳар 1000 нафар аҳолисига 27 та кичик корхона тўғри келмоқда ва уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 62 фоизга етди. 

Тошкент шаҳрида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 66 фоизи кичик бизнес томонидан ишлаб чиқарилмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар