Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқич қурилишлари доирасида ерости ўтиш йўлини барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан таъмирлаш ишлари якунига қадар ҳудуддаги А.Дониш кўчасининг Янги шаҳар кўчасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисмидаги ўтиш йўли автотранспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу эса жамоат транспорти — автобуслар ҳаракатига ҳам таъсир ўтказади.
Хусусан, юқоридаги манзилдан ҳаракатланувчи 5, 25, 36, 52, 60, 72, 82, 91, 95, 96, 97, 111, 119, 140, 149, 151, 152, 190, 198-сонли йўналишлардаги автобуслар йўналиш ҳаракатини А.Дониш кўчасидан Янги шаҳар ҳамда А.Темур кўчалари орқали давом эттиради, дея хабар беради “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар берди.