1

Буюк Британиянинг жазони ижро этиш ва пробация тизими ўрганилди

ЖАМИЯТ 10.12.2019, 12:37
Теглар: Буюк Британия, делегацияси
Буюк Британиянинг жазони ижро этиш ва пробация тизими ўрганилди

Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жазони ижро этиш ва пробация тизими фаолиятини ташкил этиш борасида Буюк Британия тажрибасини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибияти вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг (жами 4 киши) мазкур мамлакатга ташрифи амалга оширилди.

Ташриф Халқаро пенал ислоҳотлар (Penal Reform International) ташкилоти Марказий Осиёдаги минтақавий вакиллиги кўмагида ташкил этилди.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси иштирокида 8 та расмий тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, Халқаро пенал ислоҳотлар (PRI) ташкилоти Бош офисида ушбу ташкилот ижрочи директори ва бош офис вакиллари билан, Буюк Британия Адлия вазирлигида вазирликнинг Пробация хизмати ва Жиноий-ижроия тизими раҳбарияти ва вакиллари билан, Буюк Британия Парламентида Лордлар Палатаси аъзоси, Халқаро пенал ислоҳотлар (PRI) ташкилоти Фахрий Президенти билан учрашувлар ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Кент миллий пробация хизматига (National Probation Service Kent), Ижтимоий реабилитация марказига (Community Rehabilitation Center), Bullingdon турмасига ташриф буюришди ва ушбу идоралар фаолияти билан бевосита таништирилди.

Ўтказилган барча учрашувларда тадбир қатнашчиларига Ўзбекистон делегацияси вакиллари томонидан мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаш, жазони ижро этиш ва пробация тизими фаолиятини самарали ташкил этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари батафсил тушунтирилди. Тадбир қатнашчиларининг саволларига тўлақонли жавоблар берилди.

Буюк Британия Парламентида ўтказилган учрашув якунида Ўзбекистон делегацияси вакиллари – Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари А.М.Сайдалиев, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари С.А.Хамидуллаев, Ички ишлар вазирлиги Пробация хизмати бошлиғи ўринбосари И.Ю.Фазилов Марказий Осиё давлатларида пенал ислоҳотлар ривожига қўшган ҳиссаси учун Халқаро пенал ислоҳотлар (PRI) ташкилоти Марказий Осиёдаги минтақавий вакиллигининг биринчи юбилей медали билан тақдирланди. Медалларни Буюк Британия Парламенти Лордлар Палатаси аъзоси, Халқаро пенал ислоҳотлар (PRI) ташкилоти Фахрий Президенти Баронесса Вивьен Стерн ва ташкилотнинг Марказий Осиёдаги минтақавий вакиллиги директори А.С. Шамбилов тантанали равишда топширди.

Ташриф якунлари бўйича Буюк Британиянинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда, миллий жазони ижро этиш ва пробация тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган аниқ таклифлар тайёрланиб, мутасадди идораларга ўрнатилган тартибда киритилди.

Шарҳлар

Буюк Британия 2025 йилда Полша ҳудудида Тyphoon қирувчи самолётларини жойлаштиради

24.04.2024, 20:06

Буюк Британия 2025 йилда Полша ҳудудида Тyphoon қирувчи самолётларини жойлаштиради. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Варшавада Полша бош вазири Доналд Туск билан қўшма матбуот...
Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келмоқчи

22.04.2024, 17:11

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тожикистонга келди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Ташриф доирасида Кэмерон Тожикистон президенти Имомали Раҳмон...
Буюк Британиянинг янги бош вазири Зеленскийга ваъда берди

26.10.2022, 12:33

Буюк Британиянинг янги бош вазири Риши Сунак Украина президенти Владимир Зеленский билан биринчи телефон суҳбатини ўтказди ва у Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишга ваъда берди. Бу...
Буюк Британияда "омикрон" туфайли бир нечта сайёҳлик компаниялари ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин

18.01.2022, 23:03

Буюк Британиянинг минглаб сайёҳлик компаниялари пандемия даврида мамлакатда қаттиқ ва узоқ муддатга чўзилган чекловлар туфайли фаолиятларини тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда. Қайд этилишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1