1

Фарғонада тадбиркор ўз ҳисобидан 1,2 млрд. сарфлаб янги ўқув биноси қуриб берди

ЖАМИЯТ 11.12.2019, 10:34
Теглар: Мактаб, Фарғона, тадбиркор
Фарғонада тадбиркор ўз ҳисобидан 1,2 млрд. сарфлаб янги ўқув биноси қуриб берди

Тадбиркор Саидмаҳмуд Султонов ўз маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 200 миллион сўм ажратиб, Бувайда туманидаги 45-умумтаълим мактаб ҳудудига қўшимча 120 ўринга эга бўлган замонавий ўқув биноси қуриб берди. 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Бувайда туманида бўлиб ўтган байрам тадбирида С.Султоновга мамлакатимизда таъсис этилган “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди. Кўкрак нишони топширилиш маросимида Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Турдиматов ҳамда Бувайда тумани ҳокими Б.Ибрагимов иштирок этди.

Тадбиркор С.Султонов Халқ таълими вазири Ш.Шерматовга бу берилган эътибор учун алоҳида миннатдорчилик билдириб, келгусидаги ишларида ҳам таълим муассасаларига ёрдам бериш ва кўмаклашишини таъкидлаб ўтди.

Шарҳлар

Фарғонадаги автотураргоҳда назоратчи аёл ва ҳайдовчи ўртасида жанжал келиб чиқди

19.04.2024, 13:43

Жорий йилнинг 11 апрель куни Фарғона шаҳардаги  “Шодлик Қиргули авто” МЧЖда назоратчи бўлиб ишловчи З.С. (аёл) ҳамда Фарғона-Тошлоқ йўналишида қатновчи ҳайдовчи Б.О. ўртасида ўзаро келишмовчилик...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Фарғонада машина ойналарини синдириб ташлаган шахс узр сўраб чиқди ва у жавобгарликка тортилди (видео)

03.08.2023, 09:23

Куни кеча ижтимоий тармоқларда эркак ўзганинг машинасини катта кўчада тош билан уриб, машинанинг ойналарини синдириб, пачоқлаб ташлагани акс этган видео тарқалди.Маълум бўлишича, фуқаро Ш.С. “Яндекс”...
Фарғонада 4 нафар эркак бир аёлни уриб, жинсий тажовуз қилгани аниқланди(видео)

16.07.2023, 21:49

Интернет ижтимоий тармоқларда Бешариқ туманида оилали, икки нафар фарзандли аёлни тўрт нафар эркак зўрланганлиги ҳақидаги видеохабарлар тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.Маълум бўлишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1