АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда иккита пуллик тоннел қурилади

Ўзбекистон Республикаси президенти “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга...

'Ўзбекистонда иккита пуллик тоннел қурилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси президенти “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

2020-2022 йилларда давлат-хусусий шериклик шартларида пуллик автомобиль йўлларини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га кўра, “Қамчиқ" довонида янги пуллик тоннел қуриш мўлжалланмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш механизми ва индикатив муддатлари - Жаҳон банки томонидан лойиҳанинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш - 2020 йил март, Жаҳон банки билан келишув тузиш - 2020 йил апрель, ДТИҲни тайёрлаш 2020 йил май, ТИҲни тайёрлаш - 2020 йил октябрь, лойиҳа концепциясини тайёрлаш ва киритиш - 2020 йил ноябрь, концепция ва ТИҲни тасдиқлаш - 2020 йил декабрь, тендер ҳужжатларини тайёрлаш - 2021 йил апрель, танлов олди саралаш жараёни - 2021 йил август, таклифларни қабул қилиш жараёни - 2021 йил ноябрь, тендер ғолиби билан келишув имзолаш - 2022 йил март. Масъул ижрочилар - Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов), Давлат-хусусий шериклик агентлиги (Г. Холжигитов), Тошкент вилояти (Р.Холматов), Наманган вилояти (X. Бозоров) ҳокимликлари.

Шунингдек, “Тахтақорача” довонида янги пуллик тоннел қуриш кўзда тутилган. Лойиҳани амалга ошириш механизми ва индикатив муддатлари - ЕТТБ ёки бошқа консалтинг компанияси билан келишув тузиш - 2020 йил январь, ТИҲни тайёрлаш-2020 йил июнь, лойиҳа концепциясини тайёрлаш ва киритиш - 2020 йил июль, концепция ва ТИҲни тасдиқлаш - 2020 йил сентябрь, тендер ҳужжатларини тайёрлаш - 2020 йил октябрь, танлов олди саралаш жараёни - 2020 йил декабрь, таклифларни қабул қилиш жараёни - 2021 йил февраль, тендер ғолиби билан келишув имзолаш - 2021 йил май. Масъул ижрочилар - Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов), Давлат-хусусий шериклик агентлиги (Г. Холжигитов), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (3. Мирзаев).

Бундан ташқари, Сирдарё - Бахт шаҳарларини айланиб ўтувчи пуллик автомобиль йўлини қуриш, Тошкент - Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш, Тошкент - Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш режалаштирилмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар