АсосийJinoyat

Терговчига пора беришга урунган шахсга 3 йил озодликдан маҳрум этилди

'Терговчига пора беришга урунган шахсга 3 йил озодликдан маҳрум этилди'ning rasmi

2019 йил октябрь ойида жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг очиқ сайёр суд мажлисида фуқаро томонидан терговчига пора берганлик ҳолати юзасидан жиноят иши кўриб чиқилди.

Унга кўра, Рустам Тошқулов томонидан (исм-шарифлар ўзгартирилган) ИИБ терговчиси С.Бойматовнинг хизмат хонасида, унинг иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов ҳаракатлари давомида, жиноят ишининг унга нисбатан бўлган қисмини ижобий томонга ҳал қилиб беришлик эвазига, терговчи С.Бойматовга 100 АҚШ долларини пора сифатида берган вақтида ушланганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчи Р.Тошқулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Фуқаро Р.Тошқуловнинг қонунларга эътиборсизлиги, бефарқлиги, ҳар бир ишни пул орқали ҳал қилиш мумкин, деган фикри унинг фарзандлари ва оиласи олдида, яшаб турган жойидаги ҳамқишлоқлари орасида юзини ерга қаратди.

    Бошқа янгиликлар