Халқ таълими вазирлиги қандай ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат берилишини маълум қилди.
Вазирликнинг 2018 йил 27 июлдаги 191-сонли буйруғининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим мактабларининг I-XI синфлари учун 2018-2019 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа“ ва мазкур таянч ўқув режа тушунтириш хатининг 20-бандида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига мувофиқ, малакали ўқитувчилар етарли бўлган қуйидаги ҳолларда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат берилади: ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг I-XI синфларида чет тили, таълим ўзбек тилида бўлмаган умумий ўрта таълим мактабларининг II-XI синфларида ўзбек тили фани ҳамда таълим рус тилида бўлмаган умумий ўрта таълим мактабларининг II-XI синфларида рус тили фани икки гуруҳга бўлиниб ўтилади.
Мазкур ҳужжатга кўра синфлармалакали ўқитувчилар етарли бўлгандагина иккига бўлинади, ўқитувчи етарли бўлмаса бўлинмайди ва ушбу синфларда дарс бераётган ўқитувчига қўшимча ҳақ тўланмайди.






