“Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилди.
Унгамувофиқ:
* Молия вазирлиги пул маблағларини тижорат банкларига 15 йил муддатга бозор шартлари асосида жойлаштиради;
* тижорат банклари аҳолига ўз маблағлари ва Молия вазирлиги ажратадиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитларини тақдим этади;
* Молия вазирлигидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари бозор ставкаси бўйича тақдим этилади. Бунда, қарз олувчига кредит уй-жойнинг жойлашган жойи ва майдонини мустақил танлаш ҳуқуқи билан чекланган миқдорда берилади;
* айрим шахсларга (кам таъминланган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож в.б.) ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар тўланади.
Янгитартибқуйидагилардажорийэтилади:
* қишлоқ жойларда – Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари шаҳарларига ва туман маъмурий марказларига туташ ҳудудларда;
* Тошкент шаҳрида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида
Фармонга кўра, қишлоқ жойларда:
* кўп квартирали уй-жойлар қурилиши камида 200 та квартирани ўз ичига олган макромассивлар шаклида жойлаштирилади;
* ушбу уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлар танлов савдолари якунларига кўра аниқланади;
* уй-жой қуриш учун ер участкалари танлов ғолиби бўлган тадбиркорларга электрон аукцион савдоларисиз бепул берилади.
Шаҳар жойларда эса, кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун ер участкалари тадбиркорларга пуллик асосда “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион орқали амалга оширилади.
Молиявазирлигиданажратилганмаблағларҳисобиданипотекакредитибирламчибозордагиквартираларнисотиболишучун 15 йилмуддатгаберилади.
Бунда, кредит:
* қишлоқ жойларда – уй-жой ҳисобланган қийматининг 90 фоизидан ошмайдиган миқдорда ва дастлабки бадал сотиб олинадиган квартира қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
* шаҳарларда – уй-жой ҳисобланган қийматининг 80 фоизидан ошмайдиган миқдорда ва дастлабки бадал сотиб олинадиган квартира қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда берилади.
Янги тартиб доирасида субсидиялар қишлоқ жойларда биринчи 5 йил давомида ипотека фоизларини қоплаш учун – 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.
Шаҳарларда эса:
* дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида;
* биринчи 5 йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун Тошкент шаҳрида – 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида – 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади