АсосийJamiyat

Чегарада яширилган авто эҳтиёт қисмлари фош бўлди

'Чегарада яширилган авто эҳтиёт қисмлари фош бўлди'ning rasmi

Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаро Н.Ш. бошқарувидаги юк автомашинаси белгиланган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, хорижий давлатдан юртимиздаги МЧЖ номига келтирилган товарларда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 102,7 миллион сўмлик авто эҳтиёт қисмлар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бошқа янгиликлар