АсосийJamiyat

Бухородаги лицей ётоқхонасида бўлган жанжалда 1-курс ўқувчиси қаттиқ жароҳатланди

'Бухородаги лицей ётоқхонасида бўлган жанжалда 1-курс ўқувчиси қаттиқ жароҳатланди'ning rasmi

Бухоро Тиббиёт институти қошидаги Академик лицей ётоқхонасида ўқувчилар ўртасида жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 2 декабрь куни соат 19:00да Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро Ф.Р. Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган Академик лицей ётоқхонасида ўзаро жанжал оқибатида вақтинча шу ётоқхонада яшовчи, 1-курс ўқувчиси, 2003 йилда туғилган Д.Н.нинг қорин қисмига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Ф.Р. ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар