АсосийJamiyat

"Лазги" Инсоният номоддий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилди

'"Лазги" Инсоният номоддий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилди'ning rasmi

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Фейсбукда хабар беришича «Хоразм Лазги рақси» Инсоният номоддий меросининг репрезентатив рўйхатига Ўзбекистон маданий меросининг ажралмас қисми сифатида киритилибди.

Бу ҳақдаги қарор Колумбиянин Богота шаҳрида 12 декабрь куни ЮНЕСКОнинг Номоддий меросни асраш ҳукуматлараро қўмитаси мажлисида қабул қилинган.

Эндиликда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ушбу рўйхатга «Бахшичилик» санъати ва этник спорт турларини киритиш учун ҳаракат бошланибди.

Бугунги кунга қадар ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий мероси репрезентатив рўйхатига «Бойсун маданий муҳити», «Наврўз байрами», «Шашмақом», «Катта ашула», «Аския ижрочилиги», «Палов ва ош билан боғлиқ анъана ва қадриятлар» кабилар киритилган эди.

    Бошқа янгиликлар