АсосийJamiyat

Учтепалик қорбобо орзуларингизни амалга оширади

'Учтепалик қорбобо орзуларингизни амалга оширади'ning rasmi

Янги йилни барчамиз интиқлик билан кутамиз. Айниқса болажонларимизнинг хурсандчилиги чексиз. Сабаб, улар йил давомида ўйлаб қўйган орзулари ушалиши учун Қорбобога мактуб битишади.  

Азиз болажонлар! Орзуларингиз ушалишини истайсизми? Унда учтепалик қорбобо сизнинг мактубингизни кутиб қолади. Ишонинг, бизнинг қорбобомиз бу сафар туманимиз ўғил-қизларига алоҳида эътибор беришга қарор қилди. Бу ҳақида Учтепа туман ҳокимлиги, Матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Қорбобога мактуб"  Мана шу ҳаволага мактуб йўлланг. Мактубда бу йил эришган ютуқларингиз ва орзуингиз ҳақида ёзиб юборинг. Қорбобо ва унинг ёрдамчилари эса ушбу номалардан энг сараларини танлаб, Сизнинг ҳоҳиш-истакларингизни рўёбга чиқармоқчи.  

Мактублар 20 декабрга қадар қабул қилинади.

 

    Бошқа янгиликлар