Sevimli

Ўзбекистонда пенсионерларга мажбуран газета сотилаётгани хабар қилинди

ЖАМИЯТ 29.01.2015, 17:19
Ўзбекистонда пенсионерларга мажбуран газета сотилаётгани хабар қилинди

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Жамоатчилик гуруҳи” фойдаланувчиларидан бири почталарда пенсионерларга нафақа пули ҳисобидан газеталар мажбуран сотилаётганини хабар қилди, деб ёзади беради uz24.uz нашри.

Хабар муаллифининг мисол келтиришича, “Гулчеҳралар” номли газета нафақа пулига мажбуран сотилмоқда.

Бундан аввал мазкур гуруҳ иштирокчилари томонидан Тошкентдаги пенсионерларнинг нафақа пули бир неча кунга кечиктирилиб берилаётгани, Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида эса нафақа пулининг маълум бир қисмини пластик картага ўтказилаётгани ҳақида ҳам шикоятлар қолдирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил Ўзбекистонда Кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21.79° ясно
Валюта курси
11088.20
USD -42.37
11642.61
EUR -71.2
177.91
RUB 2.69
1