Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор К.М.дан ундурувчи С.Е. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди таъминоти учун 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро иши юритиш қўзғатилган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан алимент мажбурияти ва қарздорлигини билса-да тўлашдан бўйин товлаб юрган қарздор К.М.га 07.08.2018 йилда тегишли тартибда қидирув эълон қилинди. Бу МИБ "Даракчи"га маълум қилди.
Мажбурий ижро Бюросининг Яшнобод туман бўлими қидирув бўйича ходимларнинг саъй-ҳаракатлари билан маъсулиятсиз ота топилди ва у Яшнобод туман Маъмурий судининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.